ЭЙ АЗИМ ШАҲРИМ ОНА ҒИЖДУВОН
Кундан кунга чирой очар
Ойи ботиб қуёш чиқар
Тунда гўзалдир ҳар он
Эй азим шаҳрим Ғиждувон.
Бағрингда эркаланиб яшайман
Қушдек парвоз этиб юрарман
Имкониятлар сари олға борарман
Эй азим шаҳрим Ғиждувон.
Мақсадлар сари интилгансан
Касб-у корингга дунё лол қолган
Мақсад сари тарихинг асосдир ҳар он
Эй азим шаҳрим она Ғиждувон.
Ўтди кетди жадидлар-у уламоларинг
Ҳар қадамда бор кўрган иморатларинг
Қадди букилмас ҳеч зиёратгоҳларинг
Эй азим шаҳрим Ғиждувон.
Хўжагон тараққий этган
Буюк буюк касбинг бор
Бу юртда ҳамма тадбиркор
Эй она шаҳрим азиз Ғиждувон.